avatar
Куч
8.31
Рейтинг
+10.17

Ashurali

Мақолалар

Мир Барака

Шоира Зебо Мирзо

«…аъёнларнинг иғвоси билан улар саройни тарк этишади. Самарқандда тоғ устига чиқишганда Хỹжа Мир Баракани қайтариб келадилар. Иниси Хỹжа Неъматулло тоғдан пастга тушгани учун қайтмайди…»


 


                     «Ҳазрати Башир» китобидан.


 


 


«Ул зотларни қайтаринг ортга!»


Амр келди Соҳибқирондан.


Мир Барака йỹлга тушганди,


Ини ошган эди довондан.


Ҳисор тоғин икки ёғига


Шундан Улуғ Тангри назари.


Бири ỹхшар жаннат боғига,


Бир тарафи дунё гавҳари!


Шу тоғларни тик кесиб ỹтган


Юрагимни қỹйиб арога,


Тошларини авайлаб ỹпган –


Жоним берай Қашқадарёга!


Бу гиёҳлар гиёҳмас – валий,


Бу чашмалар –Ҳазрат Пиримдир!


Ҳаётимнинг охир-аввали


Бош қỹйганим она еримдир!


Қайтсам яна чилёсин айтган


Қирларига қизғалдоқ бỹлиб,


Қỹлчалари лойларга ботган


Ỹйчангина қизалоқ бỹлиб…


 


 


 


Келинг, Отам – бобом уйининг


Эшигини азиз билганлар,


Тỹққиз фарзанд ỹстирган онам


Бешигини азиз билганлар,


Юрагимни дастурхон қилай,


Ҳалол ошу ноним – марака.


«Кифтобдадир Аллоҳ Неъмати,


Самарқандда Саййид Барака!»


                                             19.10.10.


 


Зебо Мирзаева